UMRABOR ҳақидаги асосий саволларга жавоблар.
Кўп бериладиган саволлар
1
UMRABOR қандай ишлайди?
+
UMRABOR — умра турларини бронлаш платформаси: веб-сайт, Click Mini App ва мобил илова орқали ишлайди. Сиз пакет танлайсиз, зиёратчилар маълумотини киритасиз, парвоз ва жойлашувни белгилайсиз, Click орқали онлайн тўлайсиз. Барча тур-операторлар лицензияланган.
2
Пакетни қандай банд қиламан?
+
Тўрт қадам: 1) «Пакетлар» бўлимидан мос пакетни танланг; 2) сафарга борадиган зиёратчиларни қўшинг; 3) учиш кунини ва хона турини танланг; 4) онлайн тўланг. Шундан сўнг буюртма операторга юборилади.
3
Тўлов қандай амалга оширилади?
+
Барча тўловлар Click орқали хавфсиз амалга оширилади — бошқа тўлов усули йўқ. Click балансингиздан ёки боғланган картадан тўлайсиз. Тўлов тасдиқлангач буюртма ҳолати автоматик янгиланади.
4
Тўлов учун қанча вақт берилади?
+
Буюртма расмийлаштирилгач жойлар сиз учун 15 дақиқага банд қилинади. Шу вақт ичида тўлов қилинмаса, жойлар бўшатилади ва буюртмани қайтадан расмийлаштиришингиз керак бўлади.
5
Тўлов чекини қаердан оламан?
+
Тўлов тасдиқлангач расмий фискал чек (QR) шакллантирилади. Чек ва буюртма IDси Click томонидан берилади — Click ҳисоботларида кўринади.
6
Буюртма ҳолатлари нимани англатади?
+
Янги — тўланган, оператор кўриб чиқмоқда. Жараёнда — оператор ишлаяпти. Қабул қилинди — тасдиқланди, ваучерлар тайёр. Тугалланди — сафар якунланди. Бекор қилинди — буюртма бекор, тўлов қайтарилади. Оператор одатда 1-3 кун ичида кўриб чиқади.
7
Буюртмани бекор қилсам пул қайтадими?
+
Бекор қилиш учун тур-оператор билан чатда ёки қўллаб-қувватлаш орқали боғланинг. Буюртма бекор қилинса, тўлов Click орқали қайтарилади (одатда 3-5 иш куни). Қайтариш шартлари оператор ва сафар санасига боғлиқ.
8
Ваучер қачон тайёр бўлади?
+
Тўловдан сўнг буюртма оператор томонидан кўриб чиқилади (1-3 кун). Тасдиқлангандан кейин ҳар бир зиёратчи учун алоҳида ваучер PDF форматида яратилади. Уларни «Буюртмаларим» бўлимидан юклаб олиш мумкин.
9
Загранпаспорт йўқ — нима қилишим керак?
+
Умра сафари учун амалдаги загранпаспорт (камида 6 ой муддатли) талаб қилинади. Загранпаспортни мустақил расмийлаштиришингиз лозим. Тайёр бўлгунча зиёратчини ID-паспорт маълумоти билан қўшиб қўйишингиз мумкин.
10
Визани ким расмийлаштиради?
+
Умра визаси тур-оператор томонидан расмийлаштирилади ва пакет нархига киради. Ҳужжатларда муаммо бўлса, оператор сиз билан чат ёки телефон орқали боғланади.
11
Маҳрам нима ва нима учун керак?
+
Маҳрам — Ислом қонунига кўра аёл ёнида бўлиши мумкин бўлган эркак қариндош (эри, отаси, акаси, ўғли ва ҳ.к.). Тизим хона тақсимотини маҳрам алоқасига қараб амалга оширади: оила бирга, бегоналар алоҳида. Маҳрамсиз аёл ҳам банд қила олади — унга аёллар хонаси ёки SGL таклиф этилади.
12
Хона турлари қандай?
+
SGL — 1 кишилик, DBL — 2, TRPL — 3, QUAD — 4 кишилик. Зиёратчиларни киритгач тизим мос вариантларни ва ҳар бирининг нархини кўрсатади. Хона қанча кўп кишилик бўлса, 1 кишига нарх шунча арзон.
13
Нима учун нарх ўзгариши мумкин?
+
Каталогдаги нарх — «...дан бошлаб» кўрсаткичи. Якуний нарх танланган учиш кунига, хона турига ва меҳмонхонага боғлиқ. Тўловдан олдин якуний сумма аниқ кўрсатилади — яширин харажат йўқ.
14
Умра ҳадя сертификати нима?
+
Сиз яқинингизга умра сафарини совға қилишингиз мумкин: пакет турини ва сафар ойини танлаб, сертификатни онлайн тўлайсиз. Сертификат PDF кўринишида берилади — уни совға қилиб, эгаси кейинроқ фаоллаштиради.
15
Сертификат бўйича нима учун қўшимча тўлов сўралади?
+
Сертификат олдиндан тўланган суммани билдиради. Оператор уни аниқ пакетга айлантирганда, танланган сана ва хона турига қараб якуний нарх сертификат суммасидан юқори бўлиши мумкин — фарқи қўшимча тўланади.
16
Оператор ёки қўллаб-қувватлаш билан қандай боғланаман?
+
Буюртма саҳифасидаги «Чат» тугмаси орқали тур-оператор билан бевосита ёзишасиз. Умумий саволлар учун профилдаги «Қўллаб-қувватлаш» чатига ёзинг — биз жавоб берамиз.
17
Сайтга қандай кираман?
+
Телефон рақамингизни киритасиз ва SMS орқали 6 хонали тасдиқлаш коди келади. Код келмаса: рақам тўғрилигини текширинг, 60 сониядан сўнг қайта юборинг. Кўп марта уриниш вақтинча блокланишига олиб келади.
18
Тур-оператор сифатида қандай ҳамкор бўламан?
+
Сайтдаги «Ҳамкор бўлиш» формасини тўлдиринг: компания маълумотлари ва лицензияни юкланг. Жамоамиз ҳужжатларни текшириб, сиз билан боғланади. Тасдиқлангач ўз пакетларингизни жойлаштиришингиз мумкин.